Линклар

Канада ўз элчисини Эрондан чақириб олишга қарор қилди.


Теҳрон қамоқхонасида ҳалок бўлган канадалик журналист жасадини беришга Эрон расмийларининг рад жавобидан сўнг Оттава ҳукумати шундай қарорга келди. Канада Ташқи ишлар вазири Билл Грем Си-Би-Эс телеканалига интервью бераркан, унинг ҳукумати Эронга санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиши эронлик бўлган канадалик журналист Захра Каземи Теҳронда ушланиб, қамоқхонада калтаклангани оқибатида ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG