Линклар

Исроил раҳбарияти "Хамас" ҳамда "Исломий жиҳод" гуруҳлари аъзоларини қамоқдан озод этиш ниятида эмас.


Бу ҳақда Исроил радиоси бугун хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, яқин кунлар ичида Исроил қамоқхоналаридан озод этиладиган 450 фаластинлик орасида жангари гуруҳлар аъзолари бўлмайди. Маълумки, "Йўл харитаси" номли Яқин Шарқ тинчлик дастури доирасида Исроил бир қанча фаластинлик махбусни озод этишга рози бўлган.
Айни пайтда Фаластин Ахборот вазири Набил Амр агар Аббос Исроилни фаластин махбусларини озод этишга кўндира олмаса у бош вазирлик лавозимидан четлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. Набил Амрга кўра, фаластин махбусларининг озод этилишини бутун Фаластин халқи интиқлик билан кутмоқда.
Айни пайтда, Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос АҚШ раҳбарияти билан Яқин Шарқ тинчлик режасини муҳокама этиш учун бугун Вашингтонга йўл олди. Аббоснинг АҚШ Президенти Жорж Буш билан учрашуви жума кунига белгиланган. Фаластин Бош вазири Вашингтонга кетиш олдидан Иорданияда тўхтаб ўтишни режалаштирган.
АҚШ сафари давомида Маҳмуд Аббос Вашингтон раҳбариятини фаластинлик махбуслар озод этилишида Исроилга босим қилишга даъват этиш ниятида.
XS
SM
MD
LG