Линклар

logo-print

Ироқдаги Америка ҳарбий қўмондонлиги Саддам Ҳусайннинг икки ўғли ўлимини тасдиқлади.


Ироқ собиқ раҳбари ўғиллари Қусай ва Удай Ҳусайнлар кеча мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрида АҚШ ҳарбийлари тарафидан ўлдирилган, деб эълон этилди. Бағдоддаги АҚШ генерали Рикардо Санчес матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берар экан, Мосул шаҳрида олиб борилган ҳарбий амалиётлар давомида ўлдирилган тўрт шахсдан иккитаси ҳақиқатан ҳам Саддам Ҳусайннинг ўғиллари Қусай ва Удай бўлганини тасдиқлади. Генералга кўра, улар шахси ҳар хил манбааларга асосланиб аниқланган. Аммо, ДНК текширувлари ҳали давом этмоқда.
АҚШ Президенти Жорж Буш Удай ва Қусай Ҳусайнлар ўлими Ироқда Саддам Ҳусайн режимининг куни битганидан далолат эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG