Линклар

Саддам Ҳусайннинг ўғилллари ўлдирилганини исботлаш учун бугун уларнинг қонга белланган фотосуратлари телевидение орқали кўрсатилди.


Саддам Ҳусайннинг ўғилллари сешанба куни Ироқнинг Мосул шаҳрида Америка ҳарбийлари томонидан ўлдирилган эди.
Ироқ Бошқарув кенгаши аъзоларига кўра, Саддам Ҳусайннинг ўғилллари ўлдирилгани туфайли, мамлакатдаги Америка ҳарбийларига ҳужумлар қилиш тўхташи мумкин.
Аммо Ироқда Америка ҳарбийларини нишонга олиш давом этмоқда. Бугун Мосул шаҳрида юз берган ҳужум оқибатида уч Америка аскари ҳалок бўлди. Бағдодда текширув нуқтасида тўхтамаган икки ироқлик отиб ўлдирилди.
Айни пайтда, АҚШнинг фуқаролик маъмурияти бошлиғи Пол Бремер келаси икки ой мобайнида Ироқда янги армиянинг биринчи батальони ташкил қилинишини ва уруш жиноятчилари устидан суд жараëни бошланишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG