Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул бугун Вашингтонда АҚШ расмийлари билан учрашмоқда.


Музокараларда Туркия-Америка муносабатларида сўнгги ойларда пайдо бўлган совуқчиликни бартараф этиш бош мавзу ўлароқ муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Ироқ билан боғлиқ масалалар туфайли бир қанча ëмонлашган муносабатлар Америка аскарлари ўтган ойи Туркия ҳарбийларини Ироқда икки кун ҳибсда ушлаб турганидан кейин янада кескинлашди.
Қўшма Штатлар расмийларига кўра, ҳибсга олинган Туркия ҳарбийлари маҳаллий курдлар вакилини ўлдиришни режалаштирган. Туркия ҳукумати ушбу айбномани рад этди.
XS
SM
MD
LG