Линклар

Япония парламентидаги муҳолифат вакиллари Бош вазир Коидзуми бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдириш ҳаракатини ўтказа олмади.


Ҳукуматга қарши кўпчилик депутатларнинг овоз беришига деярли умид бўлмаган. Зеро, ҳукмрон коалиция парламентдаги аксар ўринларни назорат қилиб боради. Аслида муҳолифат шу йул билан ҳукуматнинг япон аскарларини Ироққа юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасига рамзий маънода ўз норозилигини билдирмоқчи бўлишган.
Афтидан қонун лойиҳаси парламентнинг икки палатаси томонидан маъқулланади.
XS
SM
MD
LG