Линклар

Афғонистон ва Тожикистон ҳукуматлари наркобизнесга қарши ҳамкорликда кураш олиб боришга келишишдилар.


Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим бугун Душанбега қилган ташрифи якунида маълум қилди. Аммо Муҳаммад Фаҳим Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов таклиф қилган айни ҳамкорлик дастури ҳақида батафсил тўхталмади.

Афғонистон опиум ва героин ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринни эгалламоқда. Тожикистон-афғонистон чегарасида жойлаштирилган россия чегара қўшинлари сўнгги олти ой давомида наркотик контрабандачиларидан 5 тоннадан ортиқ героин мусодара қилганлар.
XS
SM
MD
LG