Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш бугун Оқ уйда Фаластин мухторияти Бош вазири Маҳмуд Аббос билан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш борасидаги халқаро режани ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилади.


Кеча Аббос яна бир бор Вашингтонни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги қишлоқларни йуқ қилиш ҳамда фаластинлик маҳбусларни қамоқлардан озод этиш муҳимлигини Исроилга уқтиришга чақирди.

Кеча Фаластин ҳарбий разведкаси раҳбари, генерал Мусса Арафатнинг уйи гранатомётдан ўққа тутилди. Натижада 10 киши яраланди. Генералнинг ўзига зиён етмаган. Унинг идораси ходимлари бу ходисани генерал ҳаётига суйқасд, дея баҳоламоқда. Исроил ҳарбийлари фикрича эса, юз берган воқеа фаластинликларнинг ички муаммосидир.
XS
SM
MD
LG