Линклар

logo-print

Либерия пойтахти Монровияда исёнчилар ҳамда президент Чарльз Тейлорга содиқ бўлган ҳарбийлар ўртасида юзага келган тўқнашув натижасида 12 киши нобуд бўлди.


Томонлар миномёт ва артиллериядан фойдаланишмоқда. Айни пайтда БМТнинг Либериядаги махсус вакили Жак Клайн, агар дунё ҳамжамияти бу мамлакатга тинчлик сақловчи кучларини юбормаса, уни гуманитар фожиа кутаётганини маълум қилди. Пайшанба куни Нью-Йоркда журналистлар билан учрашган Клайн, Либерияга Нигериянинг иккита тинчлик сақловчи батальони юборилишини билдирди.

Бундан ташқари Клайн Либерияда Америка ҳарбийларига ҳам зарурат борлигини таъкидлади. АҚШ президенти Жорж Буш ҳозирча бу мамлакатга америка аскарларини юбориш хусусида қарор қабул қилмади.
XS
SM
MD
LG