Линклар

logo-print

АҚШ бошқа давлатларни ҳам Ироқда барқарорлик ўрнатиш кучлари сафига қўшилишга чақирмоқда.


АҚШ штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси Ричард Майерс, 19 мамлакат Ироқдаги коалиция кучларига қўшилгани ва яна 15 мамлакат шунга тайёрлигини маълум қилди. Майерснинг айтишича, Ироқдаги ўзга давлатлар ҳарбийлари сони 30 мингга етиши мумкин. Аммо бу миқдор америка ҳарбийлари сонини камайтириш учун камлик қилади. Хозирда Ироқда 150 минг АҚШ ҳарбийлари ўрнатилган.
Пайшанба куни Вашингтонда чиқиш қилган АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелд Саддам Хусайннинг ўлдирилган икки ўғли суратлари намойиш этилганидан мамнунлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG