Линклар

Саддам Ҳусайн Бағдод топширилгач, коалиция кучларига қарши партизан уруши олиб боришни режалаштирган.


Бу ҳақда кеча Тикритда ҳибсга олинган Удай соқчиларидан бири маълум қилди.
Си-Эн-Эн телекомпаниясига берган интервьюсида, собиқ соқчи, ҳарбий амалиёт тугагач, Саддам Ҳусайн ва унинг икки ўғли маълум муддат Ироқ пойтахтида бўлганини айтди.
Жума куни Тикритда Ҳусайннинг 10га яқин соқчилари ҳибсга олинган эди. Америка ҳарбийлари, ҳибсга олинган соқчиларнинг кўрсатмалари, Ҳусайнни топишга ёрдам беришига умид билдиришмоқда.
XS
SM
MD
LG