Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Шимолий Корея ядро дастури атрофидаги инқирозни дипломатик тарзда ҳал этишни қатъий талаб қилмоқда.


Бу ҳақда Аннан, Корея хунрезлиги тугатилганининг 50 йиллиги муносабати билан эълон қилинган мурожаатида қайд этган.
Корея яна бир бор АҚШни унга қарши уруш қўзғаш учун вазиятни мураккаблаштиришда айблади. Бугун Шимолий Корея марказий штаби бошлиғи Ким Ен Чун, Корея “зулмга қаршилик кўрсатишга”, тайёр эканлигини баён қилди.
Япон матбуотининг маълум қилишича, расмий Пхеньян агар АҚШ икки томонлама музокараларга рози бўлмаса, ядровий синовлар ўтказамиз деб таҳдид қилмоқда.
Айни пайтда Вашингтон Шимолий Корея, Япония ҳамда Хитой иштирокидаги кўп томонлама музокаралар ўтказишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG