Линклар

Исроил мудофаа вазири Шауль Мофаз ҳамда Фаластин хавфсизлик хизмати раҳбари Муҳаммад Даҳлан яқин кунларда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги икки шаҳардан Исроил ҳарбийларининг чиқарилиши режасини мухокама қиладилар.


Бу ҳақда Фаластин мухторияти ахборот вазири Набил Амр маълум қилди. Ҳозирча Исроил ҳарбийлари айнан қайси шаҳарларни тарк этиши маълум эмас.
Исроил радиосининг хабар беришича, Бош вазир Ариэль Шарон ҳукуматнинг эртага бўлиб ўтадиган йиғилишида, “Хамас” ва “Ислом Жиҳоди” гуруҳларининг Исроил қамоқларидаги 100 га яқин аъзоларини озод этиш таклифини киритади. Бироз аввалроқ Исроил ҳукумати, радикал ташкилотларга алоқаси бўлмаган 300 га яқин фаластинлик махбусни озод этишни режалаштирган эди.
Фаластин расмийлари фаластинлик барча маҳбусларни озод этишни талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG