Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Либерия соҳилларига ҳарбий кемалар ҳамда денгиз пиёда аскарларини юбориш ҳақида кўрсатма берди.


Си-Эн-Эн телекомпаниясининг хабар беришича, учта ҳарбий кема Либерия соҳилларида патрул назорати олиб боради ва мамлакатга келаётган тинчлик сақловчи кучларни қўллаб туради.
Норасмий манбаларга кўра, кемаларда 2000 мингдан ортик денгиз пиёда аскарлари бўлиши мумкин. Вазият тақазо этса аскарлар қуриқликка чиқариладилар.
Бугун Либерия пойтахти Монровияда рўй берган навбатдаги тўқнашув пайтида 15 киши нобуд бўлди. Кеча ҳукумат ҳарбийлари ва исёнчилар ўртасида юзага келган қуролли тўқнашув давомида 20 нафар фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG