Линклар

logo-print

Ироқда ўтган кун давомида беш нафар АҚШ ҳарбийси ўлдирилди.


Ҳарбийларга қилинган тажовуз оқибатида, бугун эрталаб бир АҚШ денгиз-пиëдаси ҳалок бўлди ва яна бири яраланди. Қурбонлар тўғрисида хабар берган қўмондонлик вакили воқеа Ироқнинг қайси жойида рўй берганлигини айтмади.
Кеча Бағдод шимолидаги Баакуба шаҳрида, тўрт нафар АҚШ ҳарбийси ўлдирилиб,уч нафари оғир жароҳат олганди. АҚШ ҳарбийлари касалхонани қўриқлашаëтган пайтида, уларга қарши улоқтирилган граната портлаши оқибатида ҳалок бўлишди. АҚШ президенти тарафидан "тўла масштабдаги ҳарбий ҳаракатлар ниҳоясига етди", - деб билдирилган 1 май кунидан эътиборан, Ироқда 49 нафар АҚШ ва 6 нафар Британия ҳарбийлари қурбон бўлди.
АҚШ ҳарбийларига тажовузлар сешанба куни Мосул шаҳрида Саддам Ҳусайннинг ўғиллари ҳалок бўлгандан сўнг яна авж олди.
XS
SM
MD
LG