Линклар

logo-print

Филиппиндаги бир ўқ отилмасдан якун топган қуролли қўзғолон

  • Абдулла Искандар

Душанба куни Филиппин полицияси томонидан собиқ вазир ўринбосари Рамон Карденьяс қамоққа олинди. Бу воқеа якшанба кунги Маниладаги қўзғолон "собиқ президент Эстрада тарафдорлари томонидан уюштирилди" деган даъволарга асос каби кўринмоқда.

Шу ўринда яна бир марта эътиборингизни 27 июл воқеаларига жалб қилсак.

Якшанба куни Филипин пойтаxти Манилада қуролланган ҳарбийлар ўз казармаларини тарк қилиб,шаҳарнинг Макати деб номланган қисмидаги савдо марказини ишғол қилишди; савдо марказига элтадиган барча йўлларга мина қўйишди.

Мамлакат президенти Глория Арройонинг исëнчиларга қарши билдирган ултиматумидан кейин, улар таслим бўлиб казармаларга қайтишди. Ултиматумда исëнчи ҳарбийлар жойлашган савдо марказига оғир артилерия ëрдамида ҳужум уюштирилиши айтилганди.Қўзғолон тинч музокаралар йўли билан ечим топди, деб билдирди Филиппин президенти Глория Арройо: "Макатидаги бўҳрон ниҳоясига етди.296 нафар ҳарбий казармаларга қайтди.Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳарбий қонунларга кўра синчиклаб тергов қилинади.Қўзғолонда иштирок этган оддий фуқаролар иши маҳкамага оширилади."

Душанба куни ўткзилган маҳсус тадбир чоғида собиқ вазир ўринбосари Рамон Карденяс қамоққа олинди. Филиппин полициясига кўра собиқ вазирнинг уйидан қурол-яроғ ва қўзғолончилар кийиб олган қизил ниқоблар чиққан.
Собиқ ҳукумат мулозимининг қўзғолон ташкилотчиси сифатида қамоққа олиниши Маниладаги воқеаларнинг сиëсий моҳиятидан дарак беради дейишмоқда таҳлилчилар.

Ҳўш исëнчиларнинг талаблари нимадан иборат эди?

Ню-Йорк таймс газетаси муҳбири қўзғалонда қатнашган лейтенант Антонио Триланеснинг: "Биз мавжуд тизимни ўзгартириш истагидамиз", - деган сўзларини келтиради. Агар бу фикр рўпарасига мамлакат президенти Глория Арройонинг якшанба куни телевидениия орқали исëнчиларга қилган мурожаатидаги: "aгар сиз ҳарбий куч ëрдамида иқтидорга келган тақдирингизда ҳам, демократия ва конститутциявий тузумга алтернатива йўқлигини тушунишингиз лозим", - деган сўзларини қўйсак вазият бир оз ойдинлашгандек бўлади.

2000 йилда Филиппинда рўй берган ҳалқ норзилиги тўлқинида мамлакат раҳбарлигига келган Глория Арройо ўзини демократия қадриятларини ҳимоя қиладиган сиëсатчи деб ҳисоблайди.

Принстон университетида Билл Клинтон билан бирга ўқиганлигини таъкидлашни ҳуш кўради. Аммо кейинги вақтда мамлакатда юз берган қатор ҳодисалар боис, Арройо ҳоним мавқеи ҳалқ орасида пасайди дейишмоқда кузатувчилар.Бу муаммолар Абу-Сайаф гуруҳи ва ҳукумат ўртасидаги зиддият ҳамда мамлакатда томир отган уюшган жиноятчиликдан иборат эканлиги таҳлилчилар эътиборида қолмоқда.

Якшанба куни қўзғолон кўтарганлар ва ҳукумат ўртасидаги музокараларда иштирок этган сенатор Рудолфа Биазон ҳарбийлар билдираëтган эътирозлар ўринли эканлигини таъкидлайди.

Оддий аҳоли ва ҳарбийлар 2000 йилда иқтидорга келган президент Глория Арройо жиноятчиликка қарши чоралар кўради,экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам беради деб умид қилишганди. Бу умидларимиз пучга чиқди дейишмоқда қўзғолончилар. Ню-Йорк таймс газетаси эълон қилган мақолада қўзғолончиларнинг: "ҳукумат мусулмон ва коммунистларнинг ноқонуний гуруҳларга қурол сотмоқда" деган айбловларини келтиради.

Шу билан бирга кузатувчилар бир ўқ отилмасдан ечимини топган қуролли қўзғолон, ҳукуматга жиддий ҳавф солмаганлигини айтишмоқда, шундай бўлсада, бу ҳолат Филиппин армияси ичидаги ва умуман бутун мамлакатдаги носоғлом вазият нишонаси эканлигини таъкидланмоқда.
XS
SM
MD
LG