Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Болтон Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасидаги келишмовчиликларни Вашингтон музокаралар орқали ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор такрорлади.


Пекинда Хитой расмийлари билан учрашган АҚШ вакили Қўшма Штатларнинг Шимолий Кореяга бостириб кириш нияти йўқлигини билдирди. Унга кўра, расмий Вашингтон минтақадаги бошқа ҳукуматлар билан биргаликда Шимолий Кореяни ядровий қуроллар яратиш дастуридан воз кечишга кўндириш устида ишламоқда.
XS
SM
MD
LG