Линклар

logo-print

АҚШ қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал Ричард Майерс Саддам Ҳусайн Ироқдаги иттифоқдош кучларга ҳужумларни мувофиқлаштирмаëтганини баëн қилди.


Унга кўра, Ироқнинг собиқ президенти биринчи галда ўз жонини қутқаришга уринмоқда.
Майерс ва Ироқдаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Рикардо Санчез Саддам Ҳусайн ўлдирилиши ëки қўлга туширилиши ҳақида ишонч билдиришди.
Айни пайтда, Ироқда Америка ҳарбийларига қарши ҳужумлар давом этмоқда. Бугун Бағдодда икки америка аскари ҳалок бўлди. Маълумотларга қараганда, 1 майдан бери Ироқда 50дан ортиқ америка ҳарбийси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG