Линклар

Бугун Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатлар устидан назоратни олиб бориш вазифаси Россия Федерал хавфсизлик хизматидан маҳаллий полицияга топширилди.


Бу билан Кремл Чеченистондаги тўрт йиллик ҳарбий кампания ўз ниҳоясига етганини намойиш қилмоқчи.
Чеченистон пойтахти Грознийда Россия Ички ишлар вазири Борис Гризлов шундай деди:

- Бажарилиши керак бўлган вазифалар – жамоат тартиби ва чечен фуқаролари хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Бу вазифани милиция, Ички ишлар вазирлиги бажариши лозим. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органларининг бари тузилмалари яқин ҳамкорликда ишлайдилар.

Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Чеченистондаги ҳарбий қароргоҳларни назорат қилиш салоҳияти Ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Малцев зиммасига юклатилган.
Хабарларга кўра, Малцевнинг асосий вазифаси 5 октябрги президентлик сайловларига тайёргарлик кўришдан иборат бўлади.
Бу ўзгаришга қарамай, Чеченистонда жанглар давом этмоқда. Бугунги куннинг ўзида тўрт нафар Россия аскари жангларда жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG