Линклар

logo-print

Италия Бош вазири Силвио Берлускони бугун Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.


Музокаралар, асосан, икки мамлакат орасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ҳамда Россиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатларини мустаҳкамлашга бағишланди.
Ҳозирда Европа Иттифоқига бошчилик қилаётган Италия Бош вазири бунда Москвага кўмаклашишни ваъда қилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Александр Яковенко бу хусусида мана бундай деди:

- Биз учун Италия билан фаол сиёсий мулоқот олиб бориш ниҳоятда муҳимдир. Айниқса, ҳозир, Италия Европа Иттифоқига бошчилик қилаётган даврда “учбурчак” ичида, яъни Россия, Рим ва Брюссел орасида мулоқот олиб боришимиз лозим.

Путин ва Берлускони, шунингдек, ноябр ойида Европа Иттифоқи ва Россия иштирокидаги саммитга тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG