Линклар

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари бугун Тикрит шаҳрида бир бинога ҳужум қилиб, собиқ президент Саддам Ҳусайннинг шахсий қўриқчиси ва икки ёрдамчисини қўлга туширдилар.


Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига кўра, қўриқчи исми Аднан Абдулла Обид ал-Мусслит бўлиб, у Саддам ҳукуматининг хавфсизлик хизмати раҳбари ва фидойилар гуруҳи раҳбарлари билан биргаликда ҳибсга олинган.
АҚШ қўшинлари қўмондонлиги раҳбари генерал Ричард Майерс Ироқнинг Бағдоддан Тикритгача ҳудудини “уруш ҳудуди”, деб белгилади. Унинг айтишича, Ироқда содир бўлаётган ҳодисаларнинг 80 фоизи айнан шу ҳудудда қайд этилмоқда.
Айни вақтда “Вашингтон Пост” газетасининг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати Ироқда тинчлик ўрнатишда иштирок этиши кутилаётган Полша етакчилигидаги 9 минг аскардан иборат халқаро қўшинларга 200 миллион доллар маблағ ажратди.
Ироқдаги халқаро қўшинларга аскарларини юбориш ихтиёрини 30 давлат билдирди.
АҚШ ва Полша ҳукуматлари вакиллари бу ҳақдаги шартномани имзолаганлар.
XS
SM
MD
LG