Линклар

Вашингтон Саудия Арабистони ҳукуматининг 2001 йил 11 сентябр террор актларига оид ҳисоботнинг Саудия Арабистонига бағишланган қисмини ошкор этиш ҳақдаги сўровини рад этди.


Оқ Уй матбуот котиби Скотт Макклеллан бунга тушунтириш берар экан, тергов иши ҳамон давом этаётганини қайд этиб, “бу миллий хавфсизлик масаласидир”, деб айтди.
Бугун Вашингтонда президент Жорж Бушнинг Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал билан учрашиши кутилмоқда.
АҚШ Конгрессининг 11 сентябр ҳодисаларига бағишланиб, ўтган ҳафтада эълон қилинган 900 бетлик ҳисоботининг 28 бети Саудия Арабистонига таалуқлидир.
Нью-Йоркдаги Савдо маркази ва Вашингтондаги Пентагон биноларига урилган самолётдаги 19 террорчининг 15 нафари Саудия фуқаролари ва Ал-Қоида террор тармоғи аъзолари бўлганлар.
XS
SM
MD
LG