Линклар

Бугун Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш Исроил Бош вазири Ариэл Шарон билан учрашиб, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнини муҳокама қилди.


Бушнинг таъкидлашича, Фаластин давлатининг барпо этилиши исроилликларга қилинаётган террор ҳужумларига чек қўйилишига боғлиқдир.

- Тинчлик ҳукм сурадиган Фаластин давлатининг барпо этилиши ва Исроил халқининг узоқ муддатли хавфсизлиги масалалари террор гуруҳларини йўқ қилиш ҳамда ўзаро нафратга чек қўйиш билан чамбарчас боғлиқдир, - деди АҚШ раҳбари.

Буш ва Шарон, жумладан, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил томонидан қурилган хавфсизлик девори масаласини муҳокама қилдилар. Бушга кўра, бу жиддий масаладир. Ариэл Шарон эса девор исроилликларга қилинаётган ҳужумларга қарши қурилганини таъкидламоқда.
Ўтган ҳафтада Буш Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG