Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Кофи Аннан Хавфсизлик Кенгашидан Либерияга тинчликни сақловчи кучлар жўнатиш режасини тезроқ қўллаб-қувватлашни сўради.


Аннан мурожаатида таъкидланишича, Сиерра Леонедаги БМТ миссияси Нигерия қўшинларини Либерия пойтахти Монровияга олиб ўтишда ёрдам бериши мумкин. Олдинроқ, Нигерия Либерияга 1400 сонлик қўшинини юборишга ва Президент Чарлз Тейлорга бошпана беришга тайёрлигини айтган эди. Аммо, кеча Либерия президенти маъмурияти Чарлз Тейлор истеъфо бериш қароридан қайтиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG