Линклар

logo-print

Ироқ бошқарув кенгаши Иброҳим Жафарини кенгашнинг биринчи раиси этиб сайлади.


Жафари "Дауа" деб аталувчи фундаменталист шиалар партияси намояндасидир.
Шунингдек Ироқ бошқарув кенгашининг бугунги мажлисида тўққиз кишидан иборат президиум аъзоларини ўзгартириб туриш тартиби ҳам ишлаб чиқилди. Унга кўра Ироқ бошқарув кенгаши аъзолари бир ойдан тузилмага раислик қилишади.
Эслатиб ўтамиз, президиум беш шиа, икки суннит ва икки курд вакилларидан иборатдир. Бошқарув кенгашининг барча қарорлари Американинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Пол Бремер тасдиғидан ўтиши шарт қилиб белгиланди.
XS
SM
MD
LG