Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар маъмурияти Хитой компанияларининг бирини бошқа мамлакатларга ракета ишлаб чиқариш технологиясини сотганликда айблаб, ушбу компанияга қарши санкциялар жорий этди.


Хитой ҳукумати расмий Вашингтоннинг мазкур айбномасини рад этди ва ракета ишлаб чиқариш технологияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган халқаро ҳаракатларни қўллаб-қувватлаëтганини билдирди.
Қўшма Штатлар маъмурияти Хитой компанияси қайси мамлакатга ракета технологиясини сотгани ҳақида маълумот бермади. Аммо бундан аввал Қўшма Штатлар Хитой компаниясини Эронни шундай технология билан таъминлаганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG