Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик мустақил журналист Руслан Шарипов ўз ишини кўриб чиқаëтган судялар ўзгартирилишини талаб қилмоқда. Маълумки¸ у бесоқолбозлик билан шуғулланганликда ва вояга етмаганларни жинсий яқинликка жалб этганликда айбланиб ҳибсга олинган.


Руслан Шариповнинг айтишича¸ унинг суд жараëнида йўл қўйилган хатолар тўғрисидаги шикоятларини эътиборга олмаган судялар ўзгартирилиши керак.
Унинг адвокатига кўра¸ Шариповнинг суд ишида даъвогарлар сифатида қатнашаëтганлар милиция томонидан маҳкамага келтирилаëтганининг ўзи¸ бу одамлар расмийлар босими остида эканини кўрсатмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича¸ аслида Руслан Шарипов бесоқолбозлик билан шуғуллангани учун эмас¸ балки ҳукумат сиëсатини танқид қилгани учун қамалган.
XS
SM
MD
LG