Линклар

Ироқнинг Фалужжа шаҳри ёнида Америка ҳарбий патрулига ҳужум уюштирилди.


Юзага келган отишма давомида ҳужумчиларнинг тўрттаси ўлдирилди. АҚШ кучлари вакилининг хабар беришича, мазкур ҳужум юзасидан тўққиз киши ҳибсга олинган, улардан еттитаси гранаталар билан қуролланган бўлган.

Маълумотларга кўра, сўнги кеча-кундуз давомида АҚШ ҳарбийларига саккиз марта ҳужум уюштирилган.

Ал-Хабания шаҳри ёнида уч Америка аскари минага йўлиқиб яраландилар.

Тикритда, Саддам Ҳусайиннинг она шаҳрида, унинг икки собиқ издошлари ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганларнинг исмлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
XS
SM
MD
LG