Линклар

Босниядаги халқаро тинчлик сақловчи кучлар раҳбарияти, маҳаллий ҳарбийларни мамлкатда мавжуд қурол-яроқ омборларини йўқ қилишга чақирди.


НАТО вакилига кўра, кўп жойларда қурол нолойиқ шароитда сақланаётгани боис ахоли учун хавф туғдирмоқда. Режага кўра, 160 омбордан, фақатгина НАТО талаблари даражасида барпо этилган 10 та омбор қолдирилади.

Босниядаги қуроллар омборларида ўнлаб йилларга етадиган қурол-аслаҳа бор. Улкан заҳиралар 1992-1995 йиллардаги Босния уруши пайтида қўлга киритилган. Айни пайтда омборларда иккинчи жаҳон урушидан қолган қуроллар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG