Линклар

АҚШ Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун шаҳарчалар барпо этиш ишлари буткул тўхтатилишини талаб қилмоқда.


АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Ричард Баучернинг маълум қилишича, куни-кеча Исроил расмийлари Ғазо секторида янги уйлар қурилиши ҳақида маълум қилган эди. Ҳозир мазкур масала юзасидан АҚШ Давлат департаменти Исроил раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда.

Бугун эрталаб Исроил қамоқхоналаридаги мингга яқин фаластинлик маҳбуслар ёппасига очлик эълон қилдилар. Мазкур ҳаракатга Ашкелондаги қамоқхонада сақланаётган фаластинлик маҳбусларнинг исёни туртки бўлди. Исён шу куннинг ўзидаёқ бостирилган.

Айни пайтда Фаластин мухторияти расмийлари, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш халқаро режасига мувофиқ, барча фаластинлик маҳбусларнинг озод этилишини талаб қилишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG