Линклар

Фаластин хавфсизлик хизмати мухторият етакчиси Ясир Арафат қароргохида бир ярим йил давомида яшириниб келган 20 нафар экстремистни ҳибсга олди.


Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Арафат бошчилигидаги “Фатҳ” ҳаракатининг ҳарбий бўлинмаси бўлмиш, “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳининг аъзоларидир.
Ўтган йили Исроил ҳарбийлари бир неча ой давомида Арафат қароргоҳини қамал қилиб, экстремистларни у ердан чиқариб ташлашга уринган эди.
Яна бир маълумотга кўра, бугун Фаластин мухторияти расмийлари Исроил томонидан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида барпо этилаётган мудофаа девори қурилишига қарши халқаро норозилик кампаниясини бошлаш ниятида эканликларини билдирдилар.
Исроил расмийлари, мудофаа девори террорчиларнинг мамлакат ичига кириб келишининг олдини олиш учун зарур, деб хисобламоқдалар.
XS
SM
MD
LG