Линклар

Илҳом Ҳайдар-ўғли Алиев 1961 йил 24 декабр куни Бокуда туғилди.Мактабни тугатгач 1977 йилда Москва халқаро алоқалар университетига ўқишга кирди.1982 йили университет аспирантурасида таҳсилни давом эттириб¸ тарих ва халқаро алоқалар бўйича магистр унвонини олди.1985 йилдан 90 йилга қадар Москва халқаро алоқалар университетида дарс берди.1991йилдан 95 йилга қадар Москва ва Истамбулда тижорат фаолияти билан шуғулланди 1994 йилда отаси мамлакат президентлигига эришганидан бир йил ўтиб¸ Илҳом Алиев Озарбайжон давлат нефт компаниясига раҳбар қилиб тайинланди.

1995 йилдан то шу бугунгача Озарбайжон миллий мажлиси депутати¸ иқтидордаги Йени Озарбайжон партияси раиси ўринбосари. 1997 йили Озарбайжон миллий олимпия қўмитаси президентлигига сайланди.

Европа кенгаши парламент ассамблеяси раис ўринбосари ва бюро аъзоси. Озарбайжон президенлигига номзод сифатида рўйхатга олинган

Озари¸ рус¸ инглиз ва француз тилларини билади¸ икки қизи бир ўғли бор. Биз бу маълумотларни Илҳом Алиевнинг интернетдаги расмий саҳифасидан олдик. Илҳом Алиевнинг бу саҳифадан ўрин олмаган қоронғу жиҳатлари ҳақида Озарбайжон журналисти Равшан Алиев гапиради:

"Қоронғи жиҳатлардан бири сифатида муҳолифат нашрлари Илҳом Алиевнинг Туркияда катта миқдордаги маблғни қиморга бой берганлигини ëзишади.1997 йилда Туркиянинг Канал Д телеканали Илҳом Алиевнинг Тўпол исмли жиноий ўтмишга эга бўлган кимсага катта миқдорда пул ютқизганлиги ҳабарини тарқатганди. Аммо кейинчалик бу ҳабар Туркия ҳукумати тарафидан инкор қилинди."

Хуллас¸ Озарбайжон расмийлари тарафидан Ҳайдар Алиев давлатчилик мактабининг муносиб вориси деб мақталаëтган¸ мухолифат тарафидан эса лўттибозликда айбланаëтган Озарбайжон республикаси Бош вазири Илҳом Алиев ҳақида хозирча шу¸ қолганини келажак кўрсатади.
XS
SM
MD
LG