Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:01

Илҳом Алиев Озарбайжоннинг янги президенти-ми?


Aliev_ilham.jpg Ҳайдар Алиевнинг ëлғиз ўғли 42 яшар Илҳом Алиев душанба куни мамлакат Бош вазирлигига сайланди. Мамлакат парламентининг навбатдан ташқари мажлисига йиғилган 102 депутатдан 101 нафари бу таклифни қувватлаб овоз берди. Ани вақтда Турон аҳборот агентлиги амалдаги бош вазир Артур Раси-Зода ўз лавозимидан истеъфо берганлигини эълон қилди. Илҳом Алиевни Бош вазир қилиб тайинлаш таклифи унинг касалхонада даволанаëтган отаси¸ президент Ҳайдар Алиевдан чиқди.

Озарбайжон конститутциясида Президент ўз вазифасини бирор бир сабабга кўра бажара олмаган тақдирда мамлакат тизгини Бош вазир қўлига ўтиши ëзиб қўйилган. Илҳом Алиевнинг мамлакат парламентида Бош вазир қилиб сайланиши¸ мажлисда муҳолифатнинг иштирок қилмагани учун хамирдан қил суғургандай осон ўтганлиги айтилмоқда. Илҳом Алиев бу қадар осон кечган тайинланишдан хурсандлигини яшириб ўтирмади.
Илҳом Алиев:
"Мен бир овоздан тасдиқлашларини кутмагандим.Мени ëқлаб овоз берганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман"

Илҳом Алив бундан атиги бир неча кун илгари ўзининг Бош вазир қилиб тайинланиши ҳақидаги миш-мишларни ҳақиқатга тўғри келмайди деб инкор қилганди. Муҳолифат вакиллари бу ҳолат озарбайжонда оилавий сулола анъанасига асос солганлигини таъкидлашмоқда. Муҳолифатдаги Мусовот партияси раиси Исо Гамбар Илҳом Алиевнинг бош вазир қилиб тайинланишига шундай муносабат билдирди.

Исо Гамбар:
"Биз бу ҳолатни Озарбайжонда неомонарҳия режасини амалга оширишга уриниш деб ҳисоблаймиз.
Ҳайдар Алиев режимининг бу уриниши муваффақиятсизликка учрашига ишонамиз"
.

Кейинги кунларда ноаниқ бўлиб турган мамлакат сиëсий жараëнлари йўналиши бир оз аниқлангандай бўлса-да¸ кузатувчилар Озарбайжонда сиëсий барқарорлик бўлишига шубҳа билан қарамоқдалар. Шанба куни мингдан ортиқ муҳолифат намоëндалари норозилик намойишлари уюштирдилар.

Ҳайдар Алиев истеъфосини талаб қилган намойишчилар президент соғлиги ҳақида маълумотлар очиқланишини ва уч нафар муҳолифат вакиллари Аëз Муталибов¸ Расул Гулиев¸ ва Элдор Номозовларни президентликка номзод сифатида рўйҳатга олинишини талаб қилиб чиқдилар. Якшанба куни расмий Боку президент Алиевнинг касал эканлигини очиқ эътироф қилишга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз Ҳайдар Алиев соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммо2003 йилнинг апрелида юзага чиққанди. Миллионлаган озарбайжонликлар жонли эфир орқали президент Алиевнинг юрагини чангаллаб минбардан қулаганлигига гувоҳ бўлдилар. Шундан сўнг Озарбайжон президенти Туркиянинг Гулхона ҳарбий госпиталида 9 кун муолажа олди. Шу йилнинг 8 июл куни Ҳайдар Алиевнинг касали яна ҳуруж қилди. Яна касалҳонага ëтқизилган Алиев қиëфаси телекранларда кўринмай қолди. Ҳатто биринчи Август куни нотўғри аҳборот олган Грузия президенти Шеварднадзе Ҳайдар Алиев ўлими муносабати билан таъзия билдиришгача бориб етди. Гарчи кейинчалик Шеварнадзе узр сўраб Алиевга узоқ умр тилаган бўлса ҳам¸ кейинги воқеалар шамол бўлмаса дараҳтнинг учи қимирламаслигига мисолдай кўринмоқда. Бош вазир Илҳом Алиев ¸ мулозимларнинг "қирол ўлди яшасин қирол" қабилидаги ҳамду санолари фонида гапирар экан ҳамма нарса ўзгаришсиз қолишига умид билдирди.

Илҳом Алиев:

"Мен кескин ҳаракатлар тарафдори эмасман.Ҳамма нарса ўз тадрижи билан давом этсин"

Бу4 август куни Озарбайжон бош вазирлигига сайланган кичик Алиевнинг фикрлари эди.Кичик Алиев ҳақидаги гап сўзлар Туркияда даволанаëтган Катта Алиев соғлиғи ҳақидаги маълумотлардан ҳам муҳимдай кўринмоқда дейишмоқда кузатувчилар.
XS
SM
MD
LG