Линклар

Эрон инкилоби асосчиси Оятулло Хумайнийнинг невараси мамлакатдаги мавжуд режимни ағдаришга чақирди.


Лондонда жойлашган “Ал-Шарқ Ал-Авсат” газетаси ўз саҳифасида Ҳусайн Ҳумайнийнинг айни чақириғини келтириб ўтган. “Эрон дин ёрдамида одамларни тақиб остига олмайдиган янги демократик бошқарувга муҳтож” дейилади бу чақириқда.
Ҳумайний фикрича, Эроннинг ҳозирги раҳбарияти унинг бобоси номи ортига яширинган ҳолда ноқонуний режимга қонуний тус бермоқда. Ироқда истиқомат қилувчи 46 ёшли Ҳумайний яқин келажакда Эронда янги инқилоб юз беришини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG