Линклар

Исроил расмийлари, кеча Қуддус шаҳри ёнида яҳудийлар машинасини ўққа тутган фаластинликлар жазоланмагунича Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидан ҳарбийларни чиқариш амалиёти тўхтатилишини маълум қилдилар.


Маълумотларга кўра, машина ўққа тутилиши натижасида уч бола ва бир аёл яраланган. Ҳодиса учун жавобгарликни “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Айни пайтда Исроил расмийлари яна бир қанча фаластинлик маҳбусни озод этиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Фаластин мухторияти расмийлари яҳудий оиласи кетаётган машинанинг ўққа тутилиши ҳолини кескин танқид остига олдилар, шу билан бирга, Исроил бундай воқеаларни ҳарбийларни чиқариш амалиётини тўхтатиш учун баҳона сифатида ишлатмаслиги лозимлигини такидлаб ўтдилар.
Бугун ғарбий соҳилдаги Тулкарм шаҳри ёнида бир фаластинлик ўлдирилди. Малум бўлишича у Исроил ҳарбий обектлари ёнига бомба ўрнатишга уринган. Маълумотларга кўра ўлдирилган фаластинлик “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳи вакили бўлиб, айни ҳолат гуруҳ аъзоларининг Исроилликларга ҳужум қилмаслик ҳақидаги келишувга амал қилмасликлари ҳақида баёнот эълон қилишларига туртки берган.
XS
SM
MD
LG