Линклар

Либерия пойтахти Монровияга бугун 300га яқин нигериялик ҳарбийлар етиб келишади. Жами мамлакатга Ғарбий Африка давлатларидан 3 ярим мингга яқин ҳарбийларнинг киритилиши кўзда тутилмоқда.


Пойтахт Монровия ҳамда мамлакатнинг яна бир йирик шаҳри Бюкененда тинчлик ўрнатиш амалиётлари бошланганига қарамай исёнчилар ва ҳукумат ҳарбийлари ўртасида қақшатқич жанглар давом этмоқда. Халқаро ташкилот вакиллари мамлакатда гуманитар вазият ёмонлашиб бораётгани ҳақида айтишмоқда.
БМТнинг Либериядаги махсус вакили Жак Клейн агар президент Чарлз Тейлор ўз вадасига мувофиқ ихтиёрий тарзда мамлакатни тарк этмаса, у ҳолда Тейлор ҳарбий жиноятлар бўйича халқаро трибуналга топширилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Кеча Тейлор 11 августда истеъфога чиқишини малум қилди.
XS
SM
MD
LG