Линклар

logo-print

15 октябр куни Озарбайжонда президентлик сайлови ўтказиш режалаштирилган.


Мамлакат президентлигига номзоди қўйилган депутат Шодмон Ҳусайнов бугун юрак хуружидан вафот этгани билдирилди. 58 яшар Ҳусайнов Озарбайжон Миллий истиқлол партиясига асос солганлардан биридир.
Айни пайтда¸ АҚШ маъмурияти Озарбайжоннинг янги Бош вазири Илҳом Алиев мамлакатда иқтисодий ва сиëсий ислоҳотлар ўтказишига умид билдирди.

Озарбайжон мухолифат фаоллари кеча парламент президент Ҳайдар Алиевнинг ўғли Илҳом Алиевни Бош вазир этиб тайинлаганини давлат тўнтариши сифатида қораладилар.

Президент Ҳайдар Алиев Туркиядаги касалхонада ҳали ҳам оғир аҳволда ëтгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG