Линклар

Бугун Ироқдаги АҚШ фуқаролик маъмурияти намойишчиларни мамлакат полицияси ëки коалиция кучларига қарши зўравонлик қилмаслик ҳақида огоҳлантирди.


Ўзини Ишсизлар иттифоқи¸ деб атаган гуруҳ деярли ҳар куни Бағдодда намойиш уюштирмоқда. Гуруҳ Ироқни ишғол этган коалициядан янги иш жойларини яратишни ëки ишсизларга молиявий ëрдам беришни талаб қилмоқда.

Айни пайтда¸ бугун Араб Лигаси Вашингтон томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув кенгашини тан олмаслигини маълум қилди. Айтилишича¸ Ироқда мустақил ҳукумат ўрнатилмагунигача¸ Ироқнинг Араб Лигасидаги ўрни бўш туради.
XS
SM
MD
LG