Линклар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти эртага Бишкек ҳукумати билан Қирғизистон милиция ходимларини тайëргарликдан ўтказиш тўғрисида келишув имзолашини маълум қилди.


ЕХҲТ томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур Қирғизистон милицияси ва маҳаллий аҳоли ўртасида муносабатларни яхшилашга қаратилган. Дастур давомида милиция ходимлари жиноятчиларни замонавий усуллар билан топиш бўйича тайëргарликдан ўтадилар. Дастурда¸ шунингдек¸ Қирғизистон милиция бошқармаларида замонавий алоқа воситаларини ўрнатиш режалаштирилган. 18 ой давом этадиган ушбу дастур учун 4 миллион евро миқдорида маблағ ажратилган.
XS
SM
MD
LG