Линклар

БМТ Бош котиби Кофи Аннан халқаро ҳамжамиятни Америка томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув кенгашини тан олишга чақирди.


Акрам Файзулло Чоршанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Кофи Аннан БМТ Хавфсизлик Кенгашини Америка томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув кенгашини тан олишга чақирди. Аммо ҳозирча Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлат¸ ҳатто¸ Ироқнинг мазкур Бошқарув Кенгаши мамлакатда мустақил ҳукумат ўрнатиш йўлида қўйилган биринчи қадам¸ дейилган баëнот лойиҳаси устида ҳам келиша олганича йўқ.

Бундан икки ҳафта аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ироқ Бошқарув Кенгашининг делегацияси илиқ эмас¸ балки эҳтиëткорлик билан қаршиланди.

Айни пайтда¸ Араб Лигаси раиси Амр Муса келаси йилда режалаштирилаëтган умумхалқ сайловларидан кейин ўрнатиладиган Ироқ суверен ҳукуматигина тан олинишини қайд этади.
“Ўтган ойда ташкил этилган Ироқ Бошқарув кенгаши – халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши мумкин бўлган суверен ҳукумат ўрнатиш йўлида ташланган илк қадамдир”¸ - деди Амр Муса жумладан.

Кузатувчиларга кўра¸ халқаро ҳамжамият Ироқ Бошқарув Кенгашини тан олишининг ҳам салбий¸ ҳам ижобий жиҳатлари мавжуд. Агар мазкур Бошқарув кенгаши тан олинса¸ бу АҚШ бошчилигидаги Ироқ уруши ва оккупациясини тақдирлашдек бўлади. Тан олинмаса¸ Ироқ урушига қарши чиққан давлатларни бу мамлакатдаги тинчлик ўрнатиш ва қайта қуриш ишларига қатнашишга жалб этиш қийинлашади.

Лондондаги ҳарбий тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Пол Корниш халқаро ҳамжамият Ироқ Бошқарув Кенгашини тан олиши керак¸ деб ҳисоблайди.

“Агар келаси 12 ой давомида ироқликлар халқаро ҳамжамиятнинг бирор бир расмий тан олишига эриша олмасалар ëмон бўлади. Биз ироқликларга кўп нарсаларни ваъда қилиб келаяпмиз. Аммо ваъдани бажариш вақти келганда¸ уларга кечирасиз¸ баъзи нарсалар бизга ëқмаяпти¸ шунинг учун сизни тан олмаймиз¸ дейиш ноўриндир”¸ - дейди таҳлилчи Пол Корниш.

Лондон иқтисодиëт ва сиëсатшунослик мактаби профессори Бэрэ Бузан ҳам бу фикрга қўшилади. Унга кўра¸ халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Ироқ Бошқарув Кенгаши ўз мухолифлари қаршисида ожиз бўлиб қолаверади.

“Тан олинмаган Ироқ Бошқарув Кенгаши турли халқаро органларда ўз мақоми¸ ўз ўрнига эга бўлолмайди. Бундан ташқари¸ ушбу кенгаш мухолифлар олдида мутлақо қонунсиз ташкилотга айланади ва қаршиликларга учрайди”¸ - дейди профессор Бэрэ Бузан.

Кузатувчилар фикрича¸ пировардида БМТ Ироқ Бошқарув Кенгашини мамлакатда халқаро ҳамжамият ролини ошириш шарти билан тан олиши мумкин.

Аммо айрим томонлар буни Ироқ оккупациясига БМТ тамғаси урилгани сифатида қоралашлари ҳам аниқ. Шунинг учун¸ дейди таҳлилчи Пол Корниш¸ Ироқ Бошқарув Кенгашини тан олиш масаласида муроса қилиш лозим. Унга кўра¸ БМТ Ироқ урушининг эмас¸ балки мамлакат бошқарув кенгашининг қонунийлигини тан олиши керак.
XS
SM
MD
LG