Линклар

logo-print

Бугун Исроил қамоқхоналаридаги 300га яқин фаластинлик маҳбус озод этилди.


Маҳбуслар Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш халқаро дастурига биноан озод этилдилар. Эртага яна 100 га яқин маҳбуснинг озод этилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Фаластин расмийлари барча фаластинлик маҳбусларнинг озод этилишини талаб қилишда давом этмоқда. Муҳторият расмийларига кўра, Исроил қамоқларида 6 мингга яқин фаластинлик маҳбус сақланмоқда.

Мазкур масаладаги фикрлар қарама-қаршилиги туфайли, икки тараф Бош вазирлари Ариэль Шарон ва Маҳмуд Аббосларнинг бугун ўтиши мўлжалланган учрашуви қолдирилди.
XS
SM
MD
LG