Линклар

Бағдод шимолида Америка ҳарбийлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида Саддам Ҳусайннинг 18 нафар издоши ҳибсга олинди.


Марказий қўмондонлик вакилига кўра, ҳибсга олинганлар орасида коалиция кучлари томонидан қидирувда бўлган шахс ҳам бор. Унинг исми ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

Яна бир маълумотга кўра, Ироқ полицияси якшанба куни Саддам Ҳусайин соқчиларидан бирининг акасини ҳибсга олган ва Америка ҳарбийлари иҳтиёрига топширган. У АҚШ ҳарбийларига ҳужум уюштиришда гумон қилинмоқда.

Самарра шаҳри ёнида кеча Америка ҳарбий патрули қуролланган ироқликни отиб ўлдирди. Маълум бўлишича у патрулга ҳужум уюштирмоқчи бўлган. Тикритда эса, ҳарбийлар гранатомётдан ўққа тутишга шайланган ироқликни отиб ўлдирганлар.
XS
SM
MD
LG