Линклар

Британияда бугун Мудофаа вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Дэвид Келлини дафн этиш маросими бўлиб ўтади.


Келли Тони Блэр ҳукуматининг Ироқ бўйича хисоботи теварагидаги жанжал марказига тушиб қолганди.

Келли Британия ҳукумати Ироқдаги оммавий қирғин қуроллари тўғрисидаги маълумотни бузиб талқин қилганини фош қилган асосий манба, дея эълон қилинган эди. Шундан сўнг орадан бир неча кун ўтиб унинг жасади топилди. Маҳаллий полиция тахминича Келли ўз жонига қасд қилган.

Ҳарбий мутахассис ўлими сабаблари мустақил махсус комиссия томонидан ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG