Линклар

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Хавфсизлик Кенгашини Ироқ Бошқарув кенгашини тан олишга чақирди.


Аннаннинг фикрича, дунё ҳамжамиятининг тан олиши қонуний Ироқ бошқарувининг шаклланиши йўлида илк қадам бўлади. Унинг таъкидлашича, Хавфсизлик Кенгаши томонидан Ироқ Бошқарув кенгашини менсимаслик, мамлакат аҳолисига салбий таъсир этиши мумкин.

Жорий йилнинг июль ойида Испания Хавфсизлик Кенгашига, Ироқ Бошқарув кенгашини тан олиш ҳақидаги мурожаатнома лойиҳасини тавсия этган эди. Аммо Хавфсизлик Кенгаши бу лойиҳани қабул қилмади.

Кеча Араб давлатлари лигаси Ироқ Бошқарув кенгашини тан олишдан бош тортди. Лига аъзолари фикрича, фақат Ироқнинг қонуний бошқарув кенгашигина тан олинишга лойиқдир.
XS
SM
MD
LG