Линклар

logo-print

Озарбайжон сиëсий ҳаëтида кейинги икки –уч кун ичида содир бўлган воқеаларнинг барчасида президент калимасини кўрамиз.

Президент Ҳайдар Алиев АҚШнинг Кливленд шаҳридаги касалҳонага келтирилди. Озарбайжон президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўхтатилди. Озарбайжон президентлигига номзод Шодмон Ҳусайн оламдан ўтди. Президентнинг ўғли¸ мамлакат Бош вазири Илҳом Алиев таътилга чиқди.

Озарбайжон сиëсий ҳаëтига оид хабарларнинг бош қаҳрамони Ҳайдар Алиевнинг Туркиядаги шифохонадан АҚШ касалхонасига ўтказилиши ҳақида ëзган "Независимая газета" ўз мақоласига Америка медицинаси- Ҳайдар Алиевнинг сўнгги умиди деб сарлавҳа қўйибди. Мақолада Озарбайжон прерзиденти Россия фавқуллода вазиятлар вазирлигига тегишли махсус жиҳозланган Ил-62 учқичида Туркиядан АҚШнинг Кливленд шахридаги шифохонага келтирилганлиги ëзилади. Туркиядаги Гулхона госпиталидан Президент тушган тез ëрдам машинасининг аэропорга кетаëтганлигини Туркиянинг НТВ телеканали тасвирчилари суратга олишган. Озарбайжоннинг Спейс хусусий телеканали намойиш этган бу кадрларда¸ тез ëрдам машинасининг тўғри учқич борти ичига кириб кетганлиги кўрсатилган.Кливленддаги телеканаллардан бири ҳам ўзининг кечқурунги янгиликлар дастурида Алиевнинг даволаниш учун келганлиги хабарини берди. Озарбайжоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили Тоҳир Таги-Зода телеканал журналистларига Алиевнинг соғлиғи яхши эканлиги¸ фақат медицина кўригидан ўтиш ва юрак фаолиятини текшириб кўришга эҳтиëж юзага чиққанлигини билдирди. Бундан аввал Озарбайжон президенти девони мулозими Али Ҳасанов журналистлар билан суҳбатда ¸ Алиевнинг Кливленд касалхонасига ўтказилиши турк врачлари тавсиясига биноан амалга оширилганлигини айтганди. Кливленд касалхонаси врачлари Алиев соғлиғи ҳақида маълумот беришдан бош тортишмоқда. Иқтидордаги Йени Озарбайжон партияси котиби Али Аҳмедов ҳам мамлакат президенти соғлиғи яҳши эканлигини пайшанба куни журналистларга маълум қилди:

"Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ўзини нормал ҳис қилмоқда.Биз яқин кунлар ичида у кишининг соғайиб Бокуга келишига ва ўз сайловолди курашини бошлашига ишонамиз."

Туркиянинг НТВ канали президент Алиев бир вақтнинг ўзида юрак ва бўйрак алмаштирилган тақдирдагина омон қолиши мумкинлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз¸ Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев 1999 йили АҚШнинг Кливленд касалҳонасида уч маротаба юрак жарроҳлиги амалиëтини бошдан ўтказди. Шу йилнинг февралида эса Кливленд касалҳонаси жарроҳлари Алиевнинг чуррасини кесишганди. Ҳайдар Алиев АҚШ жарроҳлари куршовида қолар экан¸ унинг ўғли¸ яқинда Бош вазир қилиб сайланган Илҳом Алиев кутилмаганда таътилга чиқажагини маълум қилди. Муҳолифат вакиллари Илҳом Алиев жон бераëтган отасининг ëнида ҳамдард бўлиш учун татилга чиққанлигини айтишмоқда.Турли ҳил таҳминларга сабаб бўлган бу таътил сабабини Озарбайжон марказий сайлов комиссиияси котиби Инқилоб Носиров сайлов кодексининг 69¸2 банди билан изоҳлади. Бу бандга кўра президенликка номзод сифатида рўйҳатга олинган шаҳс ўз лавозимидан вақтинча четлашиши лозим. Озарбайжонлик ҳуқуқшунос Фуат Оға бунга эътироз билдиради:

"69¸2 моддаси бўйича Бош вазирнинг вақтинча ўз вазифасини тўҳтатиши президент тарафидан тасдиқланган тақдирдагина кучга киради.Шу маънода айни ҳолатни мутлақо қонунга зид эканлигини таъкидлаш лозим."

Айни вақтда Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси президенлика номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўҳтатилганлигини маълум қилди.16 кишилик номзодлар рўйҳати бошида ота ва ўғил Алиевлар турибди. Номзодлардан бирининг оламдан ўтиши 15 октябрга белгиланган президентлик сайловлари натижаларида асосий аҳамият касб этишини айтишганда¸ муҳолифатчилар албатта Ҳайдар Алиевни назарда тутишганди . Аммо Алиевдан олдин президентликка номзод сифатида рўйҳатга олинганлардан бири Шодмон Ҳусайн 5 август куни оламдан ўтди . Президенлик сайловлари учун курашаëтганлар сони биттага қисқарди.

Президенликка асосий номзод ҳисобланган кичик Алиев таътилда ¸ катта Алиев эса АҚШнинг Кливленд касалҳонасида. сайловгача ҳали етмиш кунча вақт бор. Унгача ким бору¸ ким йўқ.
XS
SM
MD
LG