Линклар

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Иерихон шаҳри ёнида Исроил ҳарбийлари Фаластин хавфсизлик хизматининг 18 нафар ходимини ҳибсга олдилар.


Ҳибсга олинганлар террорчилик фаолиятида гумон қилинмоқдалар. Исроил радиосининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар қўлбола ракеталар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи маҳаллий террорчи гуруҳларга алоқадор бўлиши мумкин.
Чоршанба куни Исроил қамоқларидан 300 га яқин фаластинлик маҳбус озод этилди. Душанба куни яна 100 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилиши айтилмоқда. Фаластин мухторияти расмийлари эса фаластинлик барча маҳбусларнинг озод этилишини талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG