Линклар

Иорданиянинг Бағдоддаги элчихонаси олдида портлаш содир этилди. Натижада уч киши нобуд бўлди.


Ҳозирча қўпорувчилик сабаблари маълум эмас. Ўтган ҳафтада Иордания Саддам Ҳусайннинг икки қизига сиёсий бошпана берган эди.
Ўтган тунда Тикрит шаҳри ёнида бир неча киши ҳибсга олинди. Улар коалиция кучларига қарши ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.
Ҳибсга олинганлар орасида икки генерал ҳам бўлган. Генераллар Саддам Ҳусайннинг қаердалигини аниқлаш мақсадида сўроқ қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG