Линклар

logo-print

АҚШнинг Охайо штати Кливленд шаҳридаги касалхона вакиллари юрак хасталиги ва буйрак муаммолари туфайли у ерга ётқизилган Озарбайжон президенти Хайдар Алиев аҳволи қониқарли эканини билдиришмоқда.


Матбуотга берилган маълумотда 80 ёшлик президент дам олаётгани, унда асаб муамоллари йўқлиги қайд этилади.
Алиев Кливленд касалхонасига чоршанба куни етказилган эди. Ундан олдин Озарбайжон раҳбари Туркиядаги Гулхона ҳарбий касалхонасида тўрт ҳафта давомида даволанган.
Хайдар Алиев 41 ёшлик ўғли Илҳом билан биргаликда 15 октябрги президент сайловларида иштирок этиш ниятида.
XS
SM
MD
LG