Линклар

Саудия Арабистони беш нафар британиялик, бир канадалик ва бир белгияликни озод этди. Улар уч йил олдин Саудия Арабистонида қатор бомба портлашлари уюштирганликда айбланган эдилар.


Кишилар адвокати Салоҳ ал-Ҳежайлон улар Саудия Арабистони раҳбари, шаҳзода Абдулла бин Абдул Азиз қарори билан амнистия қилинганларини маълум қилди.

Британия ва Канада фуқаролари Риёддан Лондонга учганлар.

Кишиларнинг икки нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган, қолганлари эса узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Саудия Арабистони расмийлари бомба портлашлари спиртли ичимликларни тақсимлашга оид жанжал натижаси бўлганини таъкидлаганлар. Айбланувчилар яқинлари эса портлашларда исломий жангарилар қўли борлигига ишонишган.
XS
SM
MD
LG