Линклар

logo-print

Душанбе шаҳар прокуроратураси бугун 14 одам, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва мухолифатдаги партия аъзоларини вояга етмаган болаларни зўрлашда айблади.


Прокурор Хабибулло Воҳидовнинг маълум қилишича, айбланувчилар орасида Ички ишлар вазири ва Хавфсизлик вазири, тадбиркорлар, хорижликлар ҳамда Тожикистон Исломй уйғониш партияси аъзоси Қосим Раҳимов бор.

14 кишининг бари 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирларни зўрлаганликда айбланмоқда.

Ўтган ойда Тожикистон парламенти аёлларга нисбатан ўлим жазосини бекор қилган ва олий жазо белгиланадиган жиноятлар сонини каматирган эди.

Вояга етмаганларни зўрлашда айбланаётганлар айби исботланса, улар ўлим жазосига ҳукм этиладилар.
XS
SM
MD
LG